...
МЕНЮ
ONLINE TV

Mazda компанияси Россияга сотилган 12 301 та автомобилини қайтариб олмоқчи


18:13, 03.03.2017 Технология
 1 788

Автомобиллар хавфсизлик ёстиқчаси билан боғлиқ носозлик сабабли қайтариб олинмоқда.

Япониянинг Mazda Motor Corporation компанияси Россия Федерациясига сотилган 12 301 та Mazda 6 (GG/GY) автомобиллари хавфсизлик ёстиқчаси меҳанизмидаги муаммолар сабаб қайтариб олишини маълум қилди.
Бу ҳақда “Auto.vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Аслида компания ушбу машиналарни тахминий хавф сабаб қайтариб олмоқда. Маълумотларга кўра, қуриламадаги намликнинг ҳаддан зиёдлиги уни яроқсиз ҳолатга олиб келади ва ЙТҲ ҳолатларида хавфсизлик ёстиқчаси очилмай қолади. Бу эса ҳайдовчиларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига сабаб бўлиши мумкин.
 
Шу муносабат билан Mazda Motor Corporation компанияси Росстандартга носозлик борасидаги расмий билдиришнома юборди.
 
Қайтариб олинаётган Mazda 6 эгалари компания томонидан тақдим этилган VIN-код рўйхати орасидан ўз автомобилларини топиш ва унинг қайтариб олинадиган гуруҳга кириши ёки кирмаслигини аниқлашлари мумкин бўлади.
 
Хабарда айтилишича, Mazda Motor Corporation 2005 йилнинг 14 мартидан 2008 йилнинг 19 майигача ишлаб чиқарилган автомобилларни қайтариб олаяпти холос.
 
Mazda Motor Corporation компаниясининг билдиришномаси асосида “Мазда Мотор Рус” Ltd қайтариб олинаётган автомобиль эгаларини чақиртириб, автоуловни ташкилотнинг яқин атрофдаги таъмирлаш устахоналарига олиб бориш ва носозликни бартараф қилиш таклифини бермоқда.
 
Автоуловлар компания ҳисобидан таъмирланади.
Умида Якубова

Теглар:Хавфсизлик ёстиқчаси Mazda Motor Corporation 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!