...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 21 яшар йигит 5000 АҚШ доллари ва 5 миллион сўм олиб кетган


16:16, 03.03.2017 Жамият
 4 329

21 ёшли йигит нотаниш кимсанинг уйини ўмариб кетган.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида номаълум шахс 1965 йилда туғилган аёлнинг уйига дераза орқали кириб, ётоқхонасидаги темир сейфни бузиб очиб, ичидан заргарлик буюмларини, 5 000 000 сўм пули ва 5 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берган.
 
 
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Тошкент Ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар