...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маҳмуд Муродов Маданият вазирлигининг илк раҳбари бўлди


16:26, 24.02.2017 Жамият
 3 449

Маҳмуд Муродов 2015 йил февраль ойида Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Мазкур фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилади ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.
 
24 февраль куни Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раҳбарлар тайинланди. Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди.
 
Маҳмуд Муродов 1975 йилда мусиқашунослик мутахассислиги бўйича Тошкент Давлат консерваториясини тамомлаган. Маҳмуд Муродов 1970 йилдаёқ ўқитувчилик фаолиятини бошлаган.
 
Маҳмуд Муродов 1978 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида бўлим бошлиғи, кейинчалик мусиқий таълим масканлари бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.
 
1985-1990 ва 1992-1994 йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси директори лавозимида ишлаган. 1990 йилдан 1992 йилгача Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
 
Маҳмуд Муродов 2015 йил февраль ойида Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори лавозимига тайинланган.
Дурдона Расулова

Теглар:Маҳмуд Муродов Маданият вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар