...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мавлуда Асалхўжаева икки йил аввал куйлаган қўшиғини энди тақдим этяпти


17:48, 30.11.2015 Премьера
 3 389

Сардор Мамадалиев куйлаган “Дўстим, онанг қарияпти”ни Мавлуда 2013 йилда “Болам, онанг қарияпти” деб куйлаган эди. Ва ниҳоят Асалхўжаева қўшиқни тақдим этяпти.

Куни кеча сайтимиз орқали хонандалар Ботир Қодиров ва Сардор Мамадалиев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Раҳматовнинг “Йиғлатур” номли қўшиғини куйлашгани ва мазкур масала юзасидан Қодировнинг продюсери бизга мурожаат қилгани ҳақида таҳлилий мақола чоп этган эдик.

Мақолада хонанда Сардор Мамадалиев бундан бироз аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг ҳали мухлисларга тақдим этишга улгурмаган “Болам, онанг қарияпти” номли қўшиғини “Дўстим, онанг қарияпти”, дея куйлаб чиққанига ҳам тўхталган эдик.

Мазкур мақоладан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган атист Мавлуда Асалхўжаева қўшиқни омма эътиборига ҳавола этиш вақти келганини айтиб, уни www.qalampir.uz сайти орқали премьера қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Қўшиқнинг шеъри шиора Фарида Афрўз қаламига мансуб бўлиб, хонанда уни 2013 йилнинг 14-15 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган шеър ва қўшиқ кечасида куйлаган эди. Хонанданинг репертуаридан жой олган-у бироқ мухлисларга етиб боришга улгурмаган мазкур таронани сайтимизнинг мусиқа бўлимидан тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Ушбу тарона ҳамиша турк қўшиқларини ўғирлаб куйлашда айбланадиган Мавлуда Асалхўжаеванинг ижодида алоҳида аҳамият касб этади, десак муболаға бўлмайди. Хонанда қўшиқни бизга тақдим этар экан, шеърни илк бор ўқиганида дув-дув ёш тўкканини хотирлади. Ўйлаймизки, Асалхўжаеванинг 10 дан ортиқ шўх ва тўйбоп тароналардан сўнг эътиборингизга ҳавола этаётган навбатдаги маҳзун қўшиғи юракларга етиб бориб, ўз тингловчиларини топади.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!