...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур Michael Kors бренди фотоаппарат яратди


16:48, 21.09.2016 Технология
 2 264

Асосан устки кийим моделлари билан машҳур бўлган компания технология соҳасига ҳам омадли юришини бошлади.

Бугун, 20 сентябрь куни Германиянинг Кёльн шаҳрида “Photokina-2016” Халқаро фото-кино ярмаркаси старт олди. 25 сентябрга қадар давом этадиган мазкур ярмарка давомида инсониятни ҳайратга солиши кутилаётган янги технологиялар намойиш этилиши кутилмоқда. Шулардан бири Американинг Michael Kors маркаси “Fujifilm” билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дизайнерлик фотоаппаратидир. Michael Kors X Fujifilm Instax Mini 70 моделининг техник хусусиятлари ҳақида батафсил маълум қилинмаяпти. Тақдимот маросими эса барча саволларга ойдинлик киритиши кутилмоқда.
 
Баъзи манбалар фотоаппарат корпуси тилларангда бўлишини маълум қилишмоқда. Янги ускуна ёрдамида ажойиб ва юқори сифатли селфи-фотосуратларни олиш мумкин.
 
Айтиш керакки, кўпчиликка маълум ва машҳур кийим, пойабзаллар, атторлик моллари ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Американинг Michael Kors брендига 1981 йилда Майкл Корс томонидан асос солинган. Бу компания жорий йил сентябрь ойи бошида ўз тарихидаги илк “ақлли” соатларни тақдим этганди. “Access” номини олган соатлар Android операцион системасида ишлайди. Бундай соатлар аёллар учун тилларангда ва эркаклар учун қора рангда 350 АҚШ доллари эвазига сотувга чиқарилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Michael Kors Fujifilm Фотоаппарат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!