...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабларда коррупцияни йўқ қилиш директорларга топширилди


17:42, 20.09.2018 Жамият
 4 085

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва Тошкент шаҳар мактаблари директорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Умумтаълим мактабларининг директорлари таълим даргоҳида коррупция иллатларини йўқ қилиш ва фаолиятини яхшилаш бўйича керакли чораларни кўришлари керак. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва Тошкент шаҳар мактаблари директорлари билан учрашувда таъкидланди.
 
Давлат раҳбарининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан мактабларга ижара, ҳомийлик, қўшимча тўгараклар ва хизматлар кўрсатиш орқали бюджетдан ташқари қўшимча маблағ ишлаш имкониятини очиб берилди.
 
Маблағларни ўқитувчилар ва директорларни рағбатлантиришга йўналтириш имконияти ҳам мавжуд. Авваллари мактаблар ўзлари қўшимча ишлаган даромадларининг кичик қисмини сарфлаш имкониятига эга эдилар ва кўрсатилаётган хизматларни қонуний расмийлаштиришга қизиқиш жуда суст бўлган.
 
Халқ таълим вазирлиги раҳбариятининг таъкидлашича, мактаб директорлари қонуний ишлашлари ва берилаётган имкониятлардан фойдаланишлари лозим. Тошкент мактаблари қолганлар учун ўрнак бўлиши кераклиги айтилган.
 
Йиғилишда мактаб директорлари турли мақсадлар учун ноқонуний пул йиғимларга чек қўйишлари лозим. Учрашув давомида вазирлик яқин кунларда мактабларда онлайн тўлов тизимлари орқали ҳомийликни янги механизмларини ишга туширилиши, ушбу тизм орқали мактаб директорлари муваффақиятга эришган битирувчиларини ўз мактабига ёрдам бериш мақсадида ҳомийлик маблағларини жалб этишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Мактаб коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар