...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабларда иссиқ овқат қачон бўлади?


14:15, 03.01.2017 Жамият
 5 945

Мактаб ўқувчиларини иссиқ ва сифатли овқат билан таъминлаш масаласига оид қарор қабул қилинган бўлса-да бу борадаги ишларни қониқарли, деб бўлмайди.

“Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатиладиган журналист Барчиной Жўраева муаллифлигидаги “Бу ҳам муҳим” ток-шоусининг декабрь ойи сўнггидаги сони  халқ билан мулоқот масалаларига бағишланди. Кўрсатувда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этиб, шу вақтгача ҳукумат идораларига келиб тушган мурожаатлар масаласи юзасидан фикрлар билдирдилар.
 
Юридик фанлар доктори, профессор Лола Саидова ҳам мазкур дастурда иштирок этиб, бугунги кунда долзарб бўлиб турган муаммолардан бири ҳақида сўз очд.
 
“Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш масаласига оид қарор эълон қилинганига қарамай бу мавзу ҳамон долзарблигича қолмоқда. Қани мутасадди вакиллар? Бу масала қачон ҳал этилади?”, дейди Лола Саидова куюнчаклик билан.
 
Кўрсатув халқ билан мулоқот масалаларига бағишлангани учун Лола Саидова кўтарган масала атрофлича муҳокама этилмади. Муаммонинг ечимига ҳам тўхталинмади.  
 
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августда қабул қилинган “Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорининг ижроси амалда кўринмаяпти. Мактаб ўқувчиларини иссиқ овқат билан таъминлаш масаласи ҳамон муаммолигича қолмоқда.
 
Баъзи мактаблар икки ва ҳатто уч сменада фаолият юритади. Мактаб ошхоналарини керакли жиҳозлар билан таъминлаш, малакали ошпазларни ишга таклиф этиш ва бу борада тадбиркорлик ишини юритишга жалб этиш бўйича масъул идора вакилларининг фаолиятини қониқарли, деб бўлармикин...
 
Мактаб ошхоналарида сотилаётган булочка, бутербродлар иссиқ овқат ўрнини босмаслиги, айни ўсиш даврида бўлган болалар организимини етарли калория ва керакли ферментлар билан тўлдирмаслиги кундек равшан. Муаммо бор, бироқ унинг қачон ўз ечимини топиши ҳозирча мавҳум. Мавзуга яна қайтамиз. 
Муҳайё Саидова

Теглар:Умумтаълим мактаби мактаб ошхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Тўлқин Ахмедов
13:25 31.03.2017

Мактаблардаги ошхона ва буфетларда болалар учун тайёрланаётган егуликларнинг сифатини доимий назорат қилиб бориш, яхшилаш ва витаминга бой бўлган таомномани ишлаб чиқиш-мақсадга мувофиқдир.


Хайрулло
20:38 03.01.2017

Жудаям яхши макола, куп керакли маълумотларни олса булади, рахмат, келгусида шундай маколлар купайишини тилаб коламиз. Калампир уз рахмат сизга ва макола муаллифига.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар