...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактаб пуллари “еб” юборилган, ўқитувчилар пешоналарга икки қўйиш билан овора. Прокуратура расмий изоҳ берди


17:21, 19.05.2018 Жамият
 10 234

Бекобод шаҳар прокуратураси 5-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган нохуш воқеа юзасидан тергов олди текширув ишларини ўтказди.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар прокуратураси Бекобод шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган нохуш воқеа юзасидан тергов олди текширув ишларини ўтказди.
 
Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 3 май куни Тошкет вилояти Бекобод шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич таълим ўқитувчиси М.Ҳамдамова шу даргоҳда тахсил олаётган 1-“ж” синфининг тўрт нафар ўқувчисини уй вазифасини тайёрлаб келмаганликда айблаб, жазо сифатида синфдаги барча ўқувчиларнинг кўз ўнгида “икки” баҳони ручкада уларнинг пешонасига ёзиб қўяди.
 
Воқеадан хабар топган мазкур мактабнинг яна бир ўқитувчиси С.Раҳмонова  касбдоши М.Ҳамдамовага нисбатан бўлган эски адовати сабабли эртаси куни ўша ўқувчиларни ўз хузурига чақириб, ғаразли ниятда уларнинг пешоналарига “икки” рақамини қайтадан ёзиб, шу кўринишларида уларни уяли телефон ёрдамида суратга олган. Олинган суратни эса интернетдаги тармоқларга касбдоши М.Ҳамдамова номидан жойлаштирган.
 
Интернет саҳифаларида шов-шувга сабаб бўлган бу сурат кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Текширув натижасида ўқувчиларини хўрлаб, ҳуқуқини поймол  қилган икки нафар ўқитувчи  С.Раҳмонова ва М.Ҳамдамовалар таълим ходими деган номга нолойиқ деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигидаги тегишли моддаларга мувофиқ ишдан бўшатилди.
 
Таълим ходимларининг шундай қабиҳ ишларни қилишларига замин яратиб берган мактаб директори Д.Бабамуратова ҳамда беш нафар директор ўринбосарлари ҳам ўз лавозимидан озод этилди.
 
Таълим-тарбия ишларидаги йўл қўйилган камчиликлари учун Бекобод шаҳар халқ таълими мудири М.Қўзибоевга эса интизомий жазо чораси сифатида “ҳайфсан” эълон қилинди.
 
Ўтказилган текширув ишлари натижасида шунингдек, мактаб учун давлат томонидан ажратилган 21 млн сўм миқдордаги пул маблағи мазкур таълим масканининг раҳбарлари томонидан талон-торож қилинганлиги ҳам аниқланди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноят иши қўзғатди.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Ўз касбига маъсулиятсизлик билан ёндашаётган раҳбарлар ва ўқитувчилар ҳақидаги хабарни таҳлил қилиш жараёнида бевосита Халқ таълими вазирлиги қаерга қараяпти дея савол бергимиз келади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бекобод 5-сонли умумтаъли мактаб прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар