...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лицей ва коллеж ўқитувчилари имтиҳон топширади


18:13, 04.04.2017 Жамият
 4 322

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимидаги давлат таълим муассасалари педагог кадрлари учун тест синовлари ўтказилади.

Ўзбекистон бўйича ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимидаги давлат таълим муассасалари педагог кадрлари учун тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази Ахборот хизмати хабар берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 37-бандига асосан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги давлат таълим муассасалари педагог кадрлари учун 2017 йил 8 апрель куни тест синовлари ўтказилади, дейилади хабарда.
Бобур Жалолов

Теглар:ДТМ тест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар