...
МЕНЮ
ONLINE TV

Леонардо Ди Каприо Рим Папаси билан учрашди


11:38, 29.01.2016 Кино
 2 494

Ди Каприо Рим Папаси билан учрашувда унга дунё экологиясини яхшилашга сарф этиш учун хайрия чекини тақдим этди.

Голливуднинг машҳур ва омадли юлдузлаидан бири Леонардо Ди Каприо дунёнинг энг машҳур инсонлари билан учрашишда давом этмоқда. Кеча, 28 январь куни у Рим Папаси Франциск билан учрашди. Бу ҳақда “Spletnik.ru” нашри маълумот бермоқда.

41 ёшли Лео Ватиканга, Рим Папасининг олдига дунё экологияси билан боғлиқ масалалар борасида маслаҳатлашиш учун келган. Айтиш керакки, Леонардо Ди Каприо иқлимдаги ўзгаришлар ва уни яхшилаш мавзусига жиддий қизиқади. 2015 йил сайёрадаги экологик ҳолатни яхшилаш учун 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағини хайрия ишларига сарф этган. Ўтган ҳафтада Девосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодиёт форумида Ди Каприога хайрия ишларидаги жонбозлиги учун махсус мукофот ҳам топширилди.

Францискнинг олдига Лео бир ўзи эмас, отаси Жорж Ди Каприо билан бирга келган. Маълумотларга кўра, Лео Рим Папаси билан суҳбатни итальян тилида бошлаган ва инглиз тилида давом эттирган. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ, чунки Леонинг ота авлоди асли итальянлардир.

Ди Каприо Рим Папасига совға сифатида машҳур рассом Иероним Босх чизган суратлар жамланган альбомни ҳадя этган. Шу билан бирга у Рим Папасига хайрия чекини ҳам топширди. Бу маблағ ҳам экологияни яхшилашга сарф этилиши кўзда тутилган. Леонинг Рим Папасига берган хайрия чекидаги маблағ миқдори ошкор этилмаган.
Умида Якубова

Теглар:Леонардо Ди Каприо Франциск Рим папаси Ватикан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!