...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кунига 30 дақиқалик югуриш умрни 9 йилга узайтиради


17:57, 22.05.2017 Саломатлик
 2 875

Югуриш натижаси аъзоларимизга қанчалик ижобий таъсир қилиши яна бир бор исботланди.

Америкалик олимларнинг тадқиқотларига кўра, кунига 30 дақиқалик югуриш умрни 9 йилга узайтирар экан. Тадқиқот натижаси фитнеснинг аъзоларимизга қанчалик ижобий таъсир қилишини яна бир бор исботлаб берди. Олимларнинг қайд қилишларича, доимий жисмоний ҳаракатлар ҳужайралар қаришини секинлатади ҳамда умрнинг узайишига хизмат қилади.
 
Ҳафтасига 5 кун мунтазам равишда ярим соатдан югуриш инсон умрини 9-10 йилга узайтиради. Бундай югуриш машқлари ажин тушиши ва сочнинг оқаришини ҳам секинлаштиради. Ўрта ёшли кишиларда организмдаги ҳужайралар жуда мустаҳкам бўлиб, силлиқ тери, қалин сочлар ва юқори даражадаги энергия билан таъминлайди. Аммо йиллар давомида ҳужайралар мустаҳкамлиги кучсизланиб боради, ҳужайраларнинг ўзи эса ҳалок бўла бошлайди.
 
Афсуски, бу ҳолат юзга ажинлар тушиши, сочнинг оқариши ҳамда тери остидан томирларнинг бўртиб чиқиб қолишига олиб келади. Бироқ жисмоний ҳаракатлар ушбу жараённи секинлатишига таъсир ўтказа олади. Тадқиқотлар шуни исботлайдики, машқларни  фаоллик билан  бажарган инсонларда теломерлар кўрсатгичи анча узун бўлади.
 
Теломерлар – хромосомалардан иборат бўлиб, уларнинг узунлигига қараб, қариш жараёни ҳам секинлашади. Шунингдек, теломерларнинг узунлиги чиройли ташқи кўриниш ва қадди-қоматни тетик бўлишини ҳам таъминлайди.
 
“Паспортда ёшингиз 40 бўлса, бу кўринишинингиз ҳам 40 ёшда дегани эмас. Жисмоний фаолликнинг даражаси бизнинг аъзоларимиздаги қариш жараёнининг тезлигига таъсир кўрсатади”, дейди тадқиқотчилардан бири.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Югуриш Фитнесс Умр узайиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!