...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўзи ожизлар учун планшет ихтиро қилинди


16:57, 02.05.2016 Технология
 2 683

Олимлар бу планшетларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, уларнинг нархи 1000-2000 АҚШ долларидан кам бўлмаслигини айтишмоқда.

Уяли алоқа телефонлари, планшет, смартфонлар  ва бошқа электрон мосламалар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Эндиликда бу мосламалардан кўзи ожиз кишилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Мичиган университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган технологик янгилик айнан кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган.
 
Ҳозирда кўриш имконияти чекланган инсонлар кўпроқ аудиокитоблар ёки махсус дастурлар ёрдамида матнларни аудиоёзувга айлантирадилар.Брайл ёзувидан бохабар инсонлар махсус планшетлар ёрдамида экрандаги  матнларни тўғридан-тўғри ўқишлари мумкин.
 
Брент Жиллеспай ва бошқа олимлар яратган махсус экран майда пуффакчалар билан қопланган. Махсус чип, шу пуффакчаларга борадиган суюқлик босимини бошқариб туриши натижасида брайл шрифти бўртиб чиқади. Буни эса кўзи ожизлар дарров пайқашади.
 
Ҳозирча бу мосламанинг синов намунаси тайёрланди. Олимлар агар мазкур планшетларни ишлаб чақариш йўлга қўйилса, уларнинг нархи 1000-2000 АҚШ доллари бўлишига ишонч билдиришмоқда.
Зафар Фахриддин ўғли

Теглар:Планшет Яли алоқа телефони Брайл ёзуви Кўзи ожизлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!