...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коллежга ўқувчи олиб киришга ваъда қилган мансабдор пора билан қўлга олинди


09:12, 27.06.2017 Жамият
 3 677

Ҳозирда Қосим Қаршиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш масаласига жиддий эътибор қаратилаётгани сир эмас. Порахўрлик билан боғлиқ яна бир жиноят фош этилди.
 
Навбатдаги порахўрлик билан боғлиқ жиноят Самарқанд вилоятида содир бўлди. Самарқандда яшовчи икки шахс Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик органларига вилоятдаги банк коллежининг қабул комиссияси аъзоси Қосим Қаршиев устидан арз қилишди. Қосим Қаршиев мазкур таълим даргоҳига уларнинг қариндошини ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, хориж валютасида пора сўраган.
 
МХХ вакилининг хабар қилишича, Қосим Қаршиев мурожаат қилган шахслардан 800 АҚШ долларини олаётганида ашёвий далил билан биргаликда ўз хизмат хонасида қўлга олинди.
 
Ҳозирда Қаршиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Самарқанд Порахўрлик Коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар