...
МЕНЮ
ONLINE TV

Келгуси 5 йил ичида вилоятларда тоза ичимлик суви муаммоси ҳал этилади


15:03, 21.10.2016 Жамият
 3 392

3 миллиондан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Тоза сув” махсус жамғармаси ташкил этилади.

Келгуси 5 йил давомида мамлакатимиз бўйлаб қарийб 9 минг километр ичимлик суви тармоқлари, 1400та қудуқ ва 3600та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП VIII съездидаги нутқи давомида маълум қилди.

Янги сув иншоотлари қурилиши ва эскиларининг таъмирланиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятларида яшовчи 3 миллиондан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бу орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 67 фоиздан 84 фоизга кўтарилади. Бу ишларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида “Тоза сув” махсус жамғармаси ташкил этилиши белгиланди.
Дурдона Расулова

Теглар:Сув Тоза ичимлик суви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар