...
МЕНЮ
ONLINE TV

Катта театрнинг катта очилиши


17:26, 12.11.2015 Театр
 5 241

Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театри 86 мавсум очилишини ўз биносида нишонлайди.

   14-15 ноябр кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театрининг 86 мавсум очилиши ва театр артистлари иштирокида катта гала-концерт бўлиб ўтади. Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Муяссар Раззоқова, Аваз Ражабов, Самандар Алимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рамиз Усмонов иштирок этади.

   Пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган театр биноси маҳобати ва ўзига хос шарқона кўриниши билан шаҳримиз кўркига янада файз қўшиб турибди десак, муболаға бўлмайди. 1947 йилда қурилган мазкур театр биносида 2012 йилдан буён реконструкция ишлари олиб борилаётган эди. Уч ярим йил давом этган таъмирлаш ишларидан сўнг театр биноси янги ва замонавий кўриниш касб этди. Таъмирлаш ишлари давомида томоша залидаги 736 та ўриндиқ янгиланди, компьютерлар орқали бошқариладиган чироқлар ва овоз етказиб бериш ускуналари ўрнатилди. Саҳна остига спектакллар давомида юқорига ва пастга ҳаракатланадиган транcформаторлар қўйилди. Замонавий кўриниш ва мумтоз меъморчилик услубларини ўзида жамлаган театр биносига бухоролик ўймакор усталар томонидан ишланган эшиклар ўрнатилди.

   Эслатиб ўтамиз, театр 1923 йилда мусиқий ансамбль сифатида ташкил топган. Кейинчалик яъни 1939 йилда мусиқавий жамоа негизида театр ташкил этилган. 1948 йилданинг 26 мартида Алишер Навоий номи, 1959 йил 11 июнда театрга Академик мақоми, 1966 йилда эса театр номига “Катта” мақоми берилган.
Қамариддин Шайхов
Суратлар муалифи: gazeta.uz


 

Теглар:Алишер Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!