...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канн кинофестивалида Болливуд юлдузлари L'Oreal Paris брэндини намойиш қилади


13:52, 29.04.2017 Кино
 4 656

Улардан ташқари Голливуддан Жулианна Мур ва Ева Лонгория ҳам косметика брэндининг намойишида қатнашади.

Болливуд юлдузлари Дипика Падуконе, Сонам Капур ва Айшвария Рай Баччан 70-Канн кинофестивалида иштирок этади.
 
Айшвария ва Сонам ушбу фестивалда 2002-2011 йиллар давомида ҳам иштирок этишган. Бу кинофестиваль эса Дипика учун дебют бўлади. Улар L'Oreal Paris косметика брэндининг янгича пардоз усулларини намойиш қилади. Улардан ташқари Голливуддан Жулианна Мур ва Ева Лонгория ҳам косметика брэндининг намойишида қатнашади.
 
“Биз бу йилги кинофестивалда Дипика, Сонам ва  Айшвариянинг L'Oreal Paris брэнди учун қатнашаётганидан мамнунмиз. Бу тадбирнинг биз учун муҳим томони шуки, L'Oreal Paris ва Канн кинофестивали ҳамкорлигиинг ўн йиллиги ҳамдир”, деди брэнд бош менежери Рагжит Гарг.
 
Кинофестиваль жорий йилнинг 17-28 май кунлари бўлиб ўтади.
Икром Раҳмон

Теглар:Кинофестивал Канн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!