...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этади


09:11, 13.02.2018 Жамият
 2 114

Ўтган йилнинг ўзида мазкур тадбирда 118 мамлакатдан 12 мингдан ортиқ иштирокчи рўйхатга олинган.

Францияда ўтадиган 71-Канн халқаро кинофестивалида илк бор “Uzbekistan” павильони ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  
 
2018 йилнинг 8-19 май кунлари Франциянинг машҳур Круазет бульваридаги Фестиваллар ва конгресслар саройида ўтказиладиган халқаро кинофестивалдаги юртимиз павильони Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилмоқда. 

Бу борада Кинематографияни ривожлантириш маркази Канн кинофестиваль дирекцияси билан шартнома имзолаган. 

Ҳар йили ташкил этиладиган кинофестиваль кино оламидаги асосий маданий воқеалардан бири ҳисобланади.
 
Ўтган йилнинг ўзида мазкур тадбирда 118 мамлакатдан 12 мингдан ортиқ иштирокчи рўйхатга олингани фестиваль нуфузи ортиб бораётганидан далолатдир. 
 
Павильон қатнашчилари меҳмонларга Ўзбекистон киноижодкорларининг фильмлари ҳамда кино саноати ҳақида маълумотлар тақдим этади. Шу ерда 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган, жорий йилдан бошлаб халқаро кинофестиваль мақомини олган “PROlogue” лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилади. 
Икром Раҳмон

Теглар:Канн Халқаро кинофестивал Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар