...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш 25 фоизга қимматлашади


18:40, 02.06.2017 Жамият
 4 692

Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 31 май куни “Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.
 
Фармон билан давлат кадастрлари, илғор АКТ жорий этиш соҳалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланадиган, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими ҳам жорий этилди.
 
Шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибидан чиқарилиб, қўмита тасарруфига ўтказилди.
 
Туманларнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг филиаллари этиб қайта ташкил этилди.
 
Шу билан бирга Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. У қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
 
- Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдалангани ёки уларни яроқсиз ҳолга туширгани, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилгани, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилгани, чегара ва чеклов белгиларининг йўқ қилингани ёки шикастлангани учун МЖтКга мувофиқ солинадиган жарималарнинг 100%и;
 
- фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмагани учун ундириладиган жарималарнинг 10%и;
 
- кадастр ҳужжатларини техник хатловдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25%и ошириш ҳисобига тушадиган маблағларнинг (солиқлар ҳисоблангандан кейин) 100%и;
 
- бошқа манбалар.
 
Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан судга бериладиган даъво ва аризалар давлат божи тўламасдан қабул қилинади.
Бобур Жалолов

Теглар:Геодезия Кадастр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар