...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жорий йилда Ўзбекистонда 580 минг гектар ҳавзаларда табиий балиқ етиштирилди


14:21, 09.12.2017 Жамият
 3 165

Ўзбекистонда 20 йилда эътибордан четда қолган балиқчилик соҳасини тиклаш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 15 та йилқичиликда насл хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 3 минг 150 дан зиёд зотдор от боқилмоқда.
 
Мамлакатда охирги 20 йилда эътибордан четда қолган балиқчилик соҳасини тиклаш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилиб, унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги киритилди. Жорий йилда 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 100 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди”, дейди давлат раҳбари.
 
Президент ўз нутқида пахтачилик ва сув ресурслари маласига ҳам эътибор қаратиб, шундай деди:
 
“Юртимизда пахтачилик бўйича ўз тажриба мактабини яратаётган фермерлар сонининг кўпайиб бориши натижасида жорий йилда гектаридан ўртача 50 центнердан зиёд ҳосил олган фермерлар 1 минг 121 тани, 45 центнерлик маррани эгаллаган фермерларимиз 2 минг 130 тани, 40 центнерчилар 7 минг 208 тани ташкил этди.
 
Сув ресурслари чекланган минтақамизда деҳқончилик қилиш, мўл ва сифатли ҳосил олиш мақсадида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор берилиб, бугунги кунда қарийб 240 минг гектар майдонда ана шундай технологиялар, жумладан, 28 минг гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди”.
 
Маълумот учун, 2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма тузилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди.

Теглар:Балиқчилик Ҳосил байрами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Муллавой
14:39 09.12.2017

Бу табиий балиқ жонивор қачондан бери ГЕКТАР билан ўлчанадиган бўлиб қолди? Ё сунъийси КИЛОда ё ТОННАга ўлчанадими энди? Эххххх, саводи ғовлаганлар!


Муллавой
14:35 09.12.2017

Хой, барака топкур журналистлар. Сал шошмай, ёзган хатингизни у ёғ - бу ёғини ўқиб, кейин эълон қисаларинг бўлмайдими?! Ёзган сарлавҳангизни қаранг: "Жорий йилда Ўзбекистонда 580 минг гектар табиий балиқ етишрилди"... Уят эмасми?!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар