...
МЕНЮ
ONLINE TV

Норин дарёси бўйида 251 гектар майдон балиқчилик хўжаликлари учун берилади


10:05, 25.07.2018 Жамият
 2 519

Малакали мутахассислар ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарларининг балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларга хизмат сафарлари ҳам ташкил этилади.

“Наманган вилоятида балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга кўра, Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Норин дарёси бўйидаги 251,8 гектар майдонда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилади.
 
Бундан ташқари, қарорда белгиланишича кадрлар тайёрлаш бўйича Хитой Халқ Республикаси ва Туркия Республикаси тажрибаларини ўрганилади.
 
Малакали мутахассислар ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарларининг балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларга хизмат сафарлари ташкил этилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Норин балиқчилик Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар