...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда ҳоким ўринбосарларига Nexia-3 топширилди


09:24, 25.04.2017 Жамият
 3 511

Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарларига янги замонавий Nexia-3 автомобиллари топширилди.

23 апрель куни Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарларига 40 та янги замонавий Nexia-3 автомобиллари топширилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, мазкур хизмат автомобиллари шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ажратилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарларига ҳам хизмат автомашиналари топширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бобур Жалолов

Теглар:Жиззах Nexia-3 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар