...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззах вилояти ҳокими вазифасидан озод этилди


19:23, 23.12.2016 Жамият
 7 971

Шавкат Мирзиёев ҳокимни вазифасидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бугун, 23 декабрь куни имзолаган фармони билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Сайфиддин Умарович Исмоилов вазифасидан озод этилди.
 
Шу куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига янги ҳоким тайёрлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Улуғбек Йўлдошевич Узоқов  Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокими Сайфиддин Исмоилов Улуғбек Узоқов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар