...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззах вилояти сайловчилари Наримон Умаров билан учрашди


09:47, 16.11.2016 Жамият
 1 573

4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайовда ғолиб чиқиш учун мавжуд тўртта партия номзодларининг сайловчилар билан учрашувлари қизғин тарзда олиб борилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Рес

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 15 ноябрь куни Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди.
 
Доимгидек, Видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувни халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Х.Атаев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Д.Ҳакимова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
 
Дастурда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ғоя ва таклифлар илгари сурилган. Маҳаллий бошқарув органлари фаолияти самарадорлиги ва масъулиятини ошириш, ҳудудларнинг кадрлар сиёсатига доир ваколатларини кенгайтириш, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш, барча ҳудудий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлигига тавсия этилаётган номзодларни ҳокимлар билан келишиш лозимлиги қайд этилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
 
Ҳудудда сўнгги йилларда замонавий технологиялар билан жиҳозланган, йирик инновацион лойиҳаларга асосланган кўплаб корхоналар фаолияти йўлга қўйилгани, хусусан, халқ хўжалиги ва кундалик турмушимиз учун зарур бўлган маҳсулотларнинг аксарияти Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилаётганига эътибор қаратилган.
 
Махсус комплекс чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш, унда инновацион фаолиятнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, инновация ва инновацион инфратузилмаларнинг ягона ваколатли органини таъсис этиш, инновация жамғармасини тузиш каби устувор вазифаларни белгилаш асосий мақсадлар сифатида илгари сурилган.
 
Учрашувда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зафаробод тумани бўлинмаси раиси Я.Тўйчиев, Зафаробод туманидаги 3-мактабгача таълим муассасаси мудираси Д.Чанкаева, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ф.Қобилов, Жиззах шаҳридаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Нишонова, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Холмурзаев ва бошқалар номзоднинг дастури тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Наримон Умаров Сайловолди учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар