...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жигар касалликлари бўйича керакли тавсиялар


12:39, 07.04.2017 Саломатлик
 25 260

Овқатланиш сонини кўпайтириб, миқдорини камайтириш муҳим ўрин тутади.

Жигар касалликларини аниқлашдаги муҳим белги – жигарнинг катталашган ёки кичрайганини жигарнинг тепа қисмини пайпаслаб, аниқлаш мумкин. Бошқа белгиларни ҳам осонгина аниқлаш имкони бор. Бироқ бу барча белгилар ўзига хос бўлмаган, яъни улар фақат жигар касалликларида учрамайди. Бошқа текширишлар ўтказиш ҳам зарур.
 
Жигарнинг сурункали касаллиги кучайишини қандай йўл билан осон аниқлаш мумкин?
 
2-3 кун оралиғида ўзини-ўзи оддий текширишлар, сурункали беморларга ёмонлашувни ўзлари аниқлаб, шифокорга зудлик билан мурожаат қилишга имкон беради.
 
Дафтарга ҳар 2-3 кундан кейин қуйидаги маълумотларни ёзиб бориш зарур:
1. Сана.
2. Тана вазни
3. Нажас ажралишининг суткалик ҳажми ва ранги.
 
Агар тана вазни 3-4 кун ичида бир кг.дан ошса, демак, қорин бўшлиғида сув йиғилаётганидан дарак беради.
 
Агарда нажас қора рангли бўлса, бу меъда ёки қизилўнгачдан қон кетаётганини билдиради.
 
Жигарнинг қўзғатувчисиз яллиғланиши
 
Заҳарлар, турли дори-дармонлар ва айниқса, алкоголь жигарнинг яллиғланиши, баъзида жигар етишмовчилиги билан тугайди. Бу кокаин,парацетамол, мухамор қўзиқорини, сариқ фосфор, органик эритгичлар ва бошқа моддалар бўлиши мумкин.
 
Жигарнинг ёғ босиши (ёғ дистрофияси). Ёғ дистрофияси деганда жигарда гликоген ўрнига ёғ йиғилгандаги жигарнинг оғриқли ўзгариши тушунилади. Бундай ҳолларда жигар кўпинча катталашади. Шубҳасиз, ёғ дистрофиясининг ҳар икки ҳолати алкоголь истеъмол қилиниши билан боғлиқ. Қолган ҳолларда турли омиллар, масалан, компенсацияланмаган қандли диабет, ёғ алмашинуви бузилиши, дори-дармонлар, ишлаб чиқаришдаги зарарли моддалар сабаб бўлиши мумкин.
 
Жигарнинг юқумли касалликлари (гепатит)
 
Жигарнинг юқумли касалликларини кўпинча вируслар қўзғатади. Бактерия ва паразитлар тропикларда муҳим роль ўйнайди. Жаҳонда А, В, С вирусли гепатитлар тарқалган. А гепатити кўпинча ижобий тарзда кечади. В гепатити жуда оғир бўлиб, баъзида ўлим билан тугаши мумкин. Тахминан ҳар ўнинчи беморда В гепатити сурункали бўлиб қолиши сабабли у ташвиш олиб келади. Бу ҳолат кўпинча жигарнинг буришишига ёки жигар саратонига сабаб бўлади. С гепатитининг вируси ҳам жигарнинг оғир яллиғланишига олиб келади.
 
Маслаҳат
 
Жигар касаллигидан шикояти бор беморлар алкоголдан воз кечиш, дориларни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш, жигарга заҳарли таъсир кўрсатувчи моддалар билан ишлаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
 
Овқат таркибидаги ош тузи миқдорини камайтириш, нон, колбаса, пишлоқ ва таркибида ош тузи кўп бўлган маҳсулотларни кам истеъмол қилиш керак. Касаллик кучайганда 3 кунга гуруч, сабзавотли парҳез тавсия этилади (қайнатилган гуруч, мева шарбати ёки компот, сабзавотли салат билан). Сўнгра одатдаги рационга ўтилади ва унга картошка, ёғсиз творог ҳам қўшилади. Сут кунига 1\4 литр ичилиши керак.
 
Консервалар, шоколад, майонез, кетчуп ва бошқаларни истеъмол қилиш ман қилинади. Овқатланиш сонини кўпайтириб, миқдорини камайтириш муҳим ўрин тутади. Шифокор белгилаган лактоза ва бошқа моддаларни доимо истеъмол қилиш керак. Нажас кунига 2-3 марта келиши керак. Бош мия функцияси бузилганда ёки қон кетишларда оқсилни қабул қилиш миқдорини камайтириш зарур.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:кассаллик Жигар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!