...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек шифокорлари яна бир рекорд ўрнатди! Навбат – юракка


18:06, 06.03.2018 Жамият
 6 232

Ҳозирда ўзбекистонлик олим ва шифокорлар юрак трансплантациясини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

13 февраль куни Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта  беморга тирик донор қариндошидан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Куни кеча академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилган навбатдаги жарроҳлик амалиёти орқали ўзбекистонлик шифокорлар яна бир ўзига хос рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.

Aziz Rametov tavsiya etadi!
 
Гап шундаки, марказ шифокорлари томонидан буйрак етишмовчилиги билан бирга қандли диабет хасталигидан ҳам азият чекаётган шуманайлик (Қорақалпоғистон Республикаси) Бекберган Қўчқоровга бўйрак кўчирилди.


 
– Буйрак трансплантациясини ўтказишнинг ўзи масъулиятли юмуш. Агар беморда қандли диабет касаллиги ва ўткир буйрак етишмовчилиги бир йўла учраса бу амалиёт янада мураккаблашади, – дейди Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази қон-томир жарроҳлиги ва буйрак трансплантацияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фазлиддин Баҳриддинов. – Шунга қарамай, узоқ йиллардан бери қанд касаллиги билан хасталанган бемор Бекберган Қўчқоровга унинг 46 ёшли укаси Шимберген Қўчқоров донорлигида буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини муваффақиятли якунладик.
 
– Охирги бир ярим йил мобайнида гемодиализ муолажалари билан ҳаёт кечирдим, – дейди Бекберган Қўчқоров. – Ростини айтсам, ҳаётдан умидимни узган пайтларим ҳам бўлди. Бугун эса ўзимни дунёга қайта келгандек ҳис этмоқдаман. Тиббиётимизда инсон аъзолари трансплантацияси билан боғлиқ операциялар йўлга қўйилгани мен ва мен каби яна ўнлаб беморларга ана шундай янги ҳаёт бахш этди. Шифокорларнинг қўллари дард кўрмасин.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматидан “Qalampir.uz”га маълум қилишларича, ҳозирда ўзбекистонлик олим ва шифокорлар юрак трансплантациясини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Теглар:Шифокор жигар юрак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар