...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон банки президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади


20:50, 04.10.2017 Жамият
 3 609

Ўзбекистон ва Жаҳон банки 450 миллион долларлик битим имзолаган.

Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ёнг Ким Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллагани хабар қилинди.
 
Мактубда, Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Шавкат Мирзиёев билан учрашиш имконияти ҳамда очиқ ва самимий мулоқот учун миннатдорлик билдирилган.
 
Жаҳон банки гуруҳи Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириб, Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда етакчи ҳамкор бўлишга тайёр эканини айтган.
 
Жаҳон банки билан умумий қиймати 450 миллион АҚШ долларига тенг учта инвестиция лойиҳасини имзолангани —  алоқаларнинг ривожланаётганидан дарак беришини айтган.
 
Лойиҳалар Ўзбекистонга электр энергетикаси, ирригация ва чорвачилик тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш учун зарур бўладиган сармоя киритиш имконини бериши таъкидланган.
 
Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида иштирок этувчилар меҳнатига ҳақ тўлашни яхшилаш ҳамда олдин қўлланилган меҳнат шаклларини бартараф этиш бўйича қатъий саъй-ҳаракатлар жуда ижобий қабул қилинганини таъкидлаб ўтган.
 
Хатда Жаҳон банки президенти “Мен Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева ва минтақавий вице-президенти Сирил Мюллерга истиқболдаги ҳамкорлигимизни муҳокама қилиш ва келишиб олиш учун Сиз билан яқин вақтда учрашиш бўйича топшириқ бердим. Музокараларимиз давом этишини сабрсизлик билан кутиб қоламан” деган фикрлар билан якунлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жаҳон банки Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар