...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамила Шермуҳаммедова: “Ислом Каримов адашмаган эканлар...”


12:31, 06.12.2016 Жамият
 4 954

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият кўрсатган қисқа муддат ичида ҳалққа нафи тегадиган қатор қарорлар қабул қилинди.

4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 4 номзод ичида 88,61 фоиз овоз билан Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг президенти этиб сайланди.
 
Айтиш лозимки, ижтимоий тармоқларда сайлов олдидан, овоз бериш чоғида, овоз бериш жараёнидан кейин ҳам, аксарият фуқароларимиз Шавкат Мирзиёевга овоз берганликларини яширишмади. Ҳар бир фуқаро нима учун айнан шу номзодни танлагани борасида ўз мулоҳазаларини билдирди.
 
Ўзбек ҳалқи учун юрт осойишталигиданда азизроқ неъмат йўқ. Ҳалқ ана шундай тинч ва фаровон ҳаётнинг кафолати сифатида ўз келажагини мамлакатимизнинг президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёевга ишонди.
 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маърифат кенгаши эксперти, тадқиқотчи, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова ҳам ўзи танлаган номзоднинг ғалабага эришганидан қувончи чексиз эканини айтди.
 
Жамила Шермуҳаммедова, тадқиқотчи, фалсафа фанлари доктори, профессор:
 
— Азиз юртдошлар, барчангизни мамлакатимизга қалби ва юзида нур порлаган , меҳридарё инсоннинг президент этиб сайлангани билан табриклайман. Мен ҳам Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси сифатида хурсандчилигимни сизлар билан бўлишгим келди.
 
Дарҳақиқат, биз юксак тарздаги раҳбарлик маҳоратига эга, ватанпарвар инсонни президент этиб сайладик. Бу нафақат мен, балки ўзбек ҳалқи учун катта бахт.
 
Биласизми, 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Шавкат Миромонович Мирзиёевни ҳалқимизга таништирганларида шундай деган эдилар:
 
“Ҳалқимизда шундай нақл бор, яъни раҳбар минг ақлли, билимли, ўткир раҳбарлик маҳоратига эга бўлмасин, агар пойқадами қутлуғ бўлмаса, омади юришмаса, унинг ҳалққа фойдаси тегмайди! Мен Шавкат Миромонвич Мирзиёевга қадамлари кутлуғ келсин, омад ҳамиша ёр бўлсин, дейман...”
 
Кўриб турганингиздек, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов адашмаган эканлар. Ислом Абдуғаниевичнинг вафотларидан сўнг, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият кўрсатган қисқа муддат ичида ҳалққа нафи тегадиган қатор қарорлар қабул қилинди. Ҳалқ бу жараёнлар ҳар бир фуқаронинг фойдаси, эртанги куни учун қилинаётганини ҳис қилди, албатта. Бу инсоннинг қадами қутлуғ келди...
 
Барчамиз, бизнинг ғамимизни ўзиники билаётган президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга кўмакдош бўлишимиз ва юрт равнақи учун ҳалол меҳнатимиз, дуоларимиз билан ёрдам беришимиз лозим, деб биламан.
Умида Якубова

Теглар:Жамила Шермуҳаммедова Президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар