...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамила Шермуҳаммедова: “Дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб”


16:42, 11.11.2016 Жамият
 2 658

Профессор Жамила Шермуҳаммедованинг фикрича, “Qalampir.uz”да чоп этилаётган мақолалар оилалардаги ажрим масаласини бартараф этишда ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда.

Сайтимиз бугунги сана, 1 ёшга тўлиши билан қутлаб,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маърифат кенгаши эксперти, тадқиқотчи, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова ўз фикр ва мулоҳалари билан ўртоқлашди.
 
Жамила Шермуҳаммедова, фалсафа фанлари доктори, профессор:
 
— Сизларни бир йиллик машаққатли меҳнат билан муборакбод этаман! Мен, “Qalampir.uz” сайтининг пиар рекламасида иштирок этгандим. Очиғи, ўшандаёқ унга берилган номга қойил қолганман. Бу XXI асрга мос ва хос бўлган ном!
 
Ҳалқимизда “Дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб”, ёки “Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит” каби нақллар бор. Бу сайт ўз мақолалари орқали ушбу мақоллар нечоғлик тўғри айтилганини исботлай оладиган сайтдир.
 
Журналист ҳар бир фуқарони, у ким ва қандай касб эгаси бўлишидан қатъи назар, унинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчидир. Яъни журналист қалами билангина адолатли жамиятни қура олувчи кучдир. Шундай экан, “Qalampir.uz”  бир йил давомида ўзини аччиқ ҳақиқатлари билан, халқимизнинг тўғри фактларни ўқиб, қарор қилишга ўргатди, деб ўйлайман! Ушбу сайт қайси соҳа вакили бўлмасин, ҳар бир фуқарони бўлаётган демократик жараёнларга маънавий ёндашишга даъват этди. Айниқса, санъаткорлар, тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар билан қилинган интервьюлар шундан далолат беради.
 
Сайт ижодкорларининг қўрқмасдан дунёда содир бўлаётган воқеаларни ички муносабатлар билан таққослаб беришлари мени ҳайратда қолдирди. Аслида ҳам журналист қалампир бўлиши шарт. Қарама-қаршиликни, инкорни, баҳс ва мунозараларни факат тўғри, аччиқ сўз билангина тузатиш мумкин-ку ахир.
 
Мен бу нашрда оила билан боғлиқ жуда кўп интервьюларни ўқиб ҳайратландим, хурсанд бўлдим. Шахсан мен билан бўлган суҳбатдан сўнг, бутун Ўзбекистондан телефонлар бўлди. Айнан шу орқали, биз суҳбатлашган мавзу, масала бугунги куннинг энг долзарб масаласи эканлигига амин бўлдим.
 
Хулоса қилиб шуни айтишим керакки, “Qalampir.uz” сайти кўпчиликни, айнан бизга ўхшаш адолат , хақиқат учун жонкуяр олим ва олималарни яна ҳам ўзини устида ишлашга даъват этмоқда.
 
“Qalampir.uz”  аччиқлик, шаффофликни севадиган, тўғри фикрлайдиган, фидокор ва уз ватанига муҳаббати кучли бўлган инсонларни бирлаштирди, десам хато бўлмайди.
Умида Якубова

Теглар:Qalampir.uz Жамила Шермуҳаммедова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар