...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жалолиддин қори Ҳамроқулов Анвар қорининг вафоти билан боғлиқ хабарларга тўхталди


15:35, 08.06.2018 Жамият
 12 733

“Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Жалолиддин Ҳамроқулов тонгдан буён тинимсиз қўнғироқлар бўлаётганини айтади.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби – “Минор” жоме масжиди имоми Анвар қори Турсунов ҳақидаги миш-мишлар ҳамон тин олгани йўқ. Бугун, 8 июнь куни “Минор” масжидига жума намозини ўқиш учун келганлар сони аввалгидан кўп бўлди. Бунга ижтимоий тармоқларда жаноза ҳақида тарқалган хабарлар сабаб бўлган бўлса, ажабмас эмас.
 
Тарқалган хабарларга нисбатан дин уламолари, қорилар ўз муносабатини билдирмоқда. Жумладан, “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Жалолиддин Ҳамроқулов тонгдан буён тинимсиз қўнғироқлар бўлаётганини айтади.


 
“Бугун эрталабдан буён камида 10 киши телефон қилди. Ҳаммасининг саволи бир: Анвар қори ака вафот этибдилар, жаноза қаерда?
 
Ҳақиқатан шундай воқеа содир бўлса, қайси масжидда, қайси вақтда жаноза намози ўқилиши айтилади.
 
Ўзим ҳам телефоним орқали бир неча овозли хабарларни эшитдим. Бу одамлар ўзи билмаган, кўрмаган нарсаси ҳақида хабар тарқатяпти. Худодан қўрқмаймизми?”, дейди қори.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда блогер Хушнудбек Худойберганов бомдод намози вақтида “Шайх Зайниддин” жоме масжидида имомдан эшитган хабарига асосланиб, Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақида Telegram’даги канали орқали ахборот тарқатган эди. Бироздан сўнг, ушбу хабар ўз тасдиғини топмади ва блогер фойдаланувчилардан, Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларидан узр сўраб чиқди. 

Теглар:Жалолиддин қори Ҳамроқулов Вақф Анвар қори Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар