...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда бузилиб қолган самолёт Тошкентга келиб қўнди


11:22, 28.11.2018 Жамият
 2 589

Самолётнинг уча олмаганига двигателга қуш тиқилиб қолгани сабаб бўлган.

Кеча, 27 ноябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қарашли Boeing-767 самолёти Истанбулнинг Отатурк аэропортида бузилиб қолгани, самолётни таъмирлаш учун ускуна ва захира қисмлар Истанбулга Тошкентдан кечки рейс билан юборилгани, йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Парвоз режасидан 14 соат ўтиб, самолёт Истанбулдан Тошкент томон йўлга чиқди. Бугун, 28 ноябрь куни соат 9:22 да Истанбулдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Матбуот хизматидан маълум қилишларича, самолётнинг уча олмаганига двигателга қуш тиқилиб қолгани сабаб бўлган.



Техник назорат жараёнида самолётнинг икки парракларига зарар етгани аниқланган. Носозлик моторга қушларнинг кириб урилиши натижасида келиб чиққани маълум қилинмоқда. 

Теглар:Самолёт Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар