...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг китоби 2016 йилнинг энг харидоргир асарлари қаторига кирди


11:22, 12.01.2017 Жамият
 4 003

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 4 та асари энг кўп сотилган китоблар рейтингида етакчилик қилди.

Ўрта Осиёдаги ягона йирик китоб комплекси ҳисобланган “Китоб олами” дўкони савдо ярмаркаси давомида 2016 йилда Тошкентда энг кўп сотилган китоблар рейтингини эълон қилди.
 
Маълумотларга кўра, “Жамоат-сиёсат адабиётлари” йўналишида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асари етакчилик қилган. Бу йўналишдаги китоблар рейтингининг бешталигидан Ислом Каримовнинг яна 3 та асари ҳам жой олди.
 
Маънавий-маърифий адабиётлар йўналишида Тоҳир Маликнинг “Меҳмон туйғулар” ва “Одамийлик мулки” номли асарлари етакчилик қилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” асари ҳам энг кўп сотилган китоблар рўйхатидан ўрин олди.
 
Бадиий адабиёт йўналишида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов, Марсель Брион ва Чингиз Айтматов асарлари харидоргир бўлган.
 
Болалар адабиёти йўналишида эса Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, Жонатан Свифт ва Ғафур Ғулом асарлари етакчилик қилди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Адабиёт Китоб Китоб олами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар