...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов Ҳиндистон раҳбарларига ҳамдарлик билдирди


10:14, 12.04.2016 Жамият
 3 741

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик мактубини йўллади.

2016 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Бош вазири Нарендра Модига Коллам шаҳридаги ибодатхонада ҳиндуийлик янги йилини нишонлаш вақтида юз берган катта ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактублар йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент Ислом Каримов ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди.

Маълумот учун, 10 апрель,  якшанба куни Ҳиндистоннинг жанубидаги Коллам шаҳрида жойлашган ибодатхонада кучли ёнғин келиб чиққан эди. Ёнғин пайтида бино ичида фестивал ўтказилаётган эди. Ҳалокат оқибатида 98 киши ҳалок бўлди, 540 киши жароҳат олди.

Теглар:Ислом Каримов ТИВ Ҳисдистон Таъзия Пранаб Кумар Мукержи Нарендра Моди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар