...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ҳайкали қаерга ўрнатилиши маълум қилинди


10:31, 16.01.2017 Жамият
 15 589

Қарорга кўра, ижодий ишлар 31 мартга қадар қабул қилинади. 10 апрелгача танлов учун юборилган ишларнинг кўргазмаси ташкил этилади.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилиши белгиланди. Аввалроқ, Тошкент шаҳрида ҳам ёдгорлик ўрнатилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
 
Ўзбекистон Бадиий академиясидан маълум қилишларича, Самарқандга ўрнатиладиган ҳайкал Регистон майдони яқинига жойлаштирилади.
 
2016 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Қарорга кўра, ижодий ишлар 31 мартга қадар қабул қилинади. 10 апрелгача танлов учун юборилган ишларнинг кўргазмаси ташкил этилади. Ҳозирча Ислом Каримов сиймоси тасвирланган ҳавкал пойтахт Тошкентнинг қайси майдонига ўрнатилиши ҳақида  аниқ маълумотлар йўқ.  
 
Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида ҳам Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади.
Дурдона Расулова 
 

Теглар:Ислом Каримов ҳайкали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар