...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ҳайкали пойи гулларга бурканмоқда


20:37, 01.09.2017 Жамият
 3 578

Бугун вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан келган кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз фаолиятини олиб борган Оқсарой қароргоҳи бугун мўжаз зиёратгоҳга айланди. Кеча, 31 август куни сарой хиёбонига ўрнатилган Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкалнинг очилиш маросими ўтказилгани, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, қизи Лола Каримова-Тилляева, набираси Имон Каримова, Ҳукумат аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бундан 26 йил аввал Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасини мустақил давлат сифатида эълон қилган эди. Мамлакат мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва Қурбон ҳайити кўтаринки руҳда нишонланаётган айни дамда пойтахт Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил Ўзбекистон асосчиси, мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканган.
 
Бугун вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан келган кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этди.  
 
Хотира маросимлари эртага, 2 сентябрь куни ҳам давом этади. 
Чарос Турсунова

Теглар:Ислом Каримов ҳайкали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар