...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ишга олиб кириш учун 200 доллар пора — жуда камми?


09:25, 28.04.2017 Жамият
 3 904

Аниқланган ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Шайхонтоҳур туман прокуратурасига топширилди.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, В.Жумаев 1-тор кўчаси, 30-уйда яшовчи, вақтинча ишсиз Флора Ғофурова ўз аризасида, узоқ йиллардан буён декрет таътилида бўлган. Меҳнат фаолиятини давом эттириш мақсадида 2017 йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Хадра махалласида фаолият кўрсатаётган “Хадра коммунал тўлов” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари, ўзини “Адолат” деб таништирган аёлга мурожаат қилган.
 
Суҳбат давомида “Адолат” ҳозирда ҳаттоки коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассис бўлган ва иш стажига эга фуқаролар ҳам бўш иш ўринларини сўраб келаётганликларини важ қилиб, ишга қабул қилиши учун 200 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Аризачи ҳозирда ушбу миқдордаги пулларни бериш имконияти йўқлигини билдиргач, “Адолат” 200 АҚШ доллари гўёки жуда ҳам арзон нарх эканини таъкидлаётганини маълум қилиб, ишга олиш эвазига ноқонуний равишда пул талаб этаётган ширкат бирлашмаси раҳбари бўлган “Адолат” исмли аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган ва аризага илова қилиб суҳбатлар ёзилган бир дона СD дискни топширган.


 
Ариза юзасидан шу куни соат 17:00 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Марказ-14, 9-уй олдида ўтказилган тадбир вақтида, 1963 йил Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 2 нафар фарзанднинг онаси, судланмаган, 2005 йилдан “Хадра нур коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси лавозимида ишлаб келаётган, Шайхонтоҳур тумани, Марказ-14 мавзеси, 1-уй, 63-хонадонда яшовчи Абдуқодирова Адолат Сайдуллаевна аризачи Ф.Ғ.Ғофуровадан талаб қилинган 200 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди, дея хабар берилди кеча, 27 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда.
 
Аниқланган ҳолат юзасидан Абдуқодирова Адолат Сайдуллаевнага нисбатан тўпланган ҳужжатлар Шайхонтоҳур туман прокуратурасига топширилди.
Бобур Жалолов

Теглар:200 доллар Пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар