...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ишдаги хатолари учун 36 нафар мансабдорга чора кўрилди


12:08, 14.12.2017 Жамият
 4 922

14 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 7 нафарига “хайфсан” ёки “танбеҳ” интизомий жазо чоралари қўлланилди, 8 нафар ходим ўртача ойлик иш ҳақининг 20-50 фоизигача жаримага тортилди.

Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларида ўтказилаётган текширишларнинг қонунчилик талабларига мослиги тизимли равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

Таҳлиллар тадбиркорлик субъектларини назорат қилиш ваколатига эга бўлган айрим вазирлик ва идораларда текширишларни тартибга солишга доир қонунчилик талаблари ходимларга етказилмагани ва бу борада талаб даражасида назорат ўрнатилмагани оқибатида ноқонуний текширишларга йўл қўйилаётганини кўрсатмоқда.

Жорий йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида ноқонуний текширишларга йўл қўйилишида айбдор бўлган раҳбар ва мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга 17 тақдимнома киритилди.

Хусусан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги назорат органларига 5 та, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги назорат органларига 3 та, Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда “Ергеодезкадастр” давлат қўмиталарига 2 тадан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва “Автодарётранс” агентлигига 1 тадан тақдимномалар киритилди.

Ушбу тақдимномалар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилиб, ноқонуний текширишларга йўл қўйганлиги учун 7 нафар раҳбар ва мансабдор шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.
 
ЎзАнинг хабарига кўра, 14 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 7 нафарига “хайфсан” ёки “танбеҳ” интизомий жазо чоралари қўлланилди, 8 нафар ходим ўртача ойлик иш ҳақининг 20-50 фоизигача жаримага тортилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Раҳбарларга чора кўрилди Ергеодезкадастр Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар