...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомова, Қудратхўжаев, Шайхов Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдирланди


16:30, 28.06.2018 Жамият
 11 992

Муросимда йил давомида энг яхши фаолият олиб борган журналистлар тақдирланди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятида сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Албатта, ҳали бу ўзгаришлар катта натижалар берганича йўқ. Ислоҳотлар оддий одамлар ҳаётига кириб боргунча бир неча йил ўтар, балки. Муҳими, ҳаракат ва изланиш бўляпти.
 
Кеча, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан газета ва журналлар, радио, телевидение, интернет-нашрларда фаолият олиб бораётган журналистлар фаолиятини муносиб тақдирлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг кўзга кўринган оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.
 
Тадбир аввалида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқиб, журналистларнинг машаққатли меҳнатини алоҳида эътироф этиб, уларга миннатдорлик билдирди. Ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақирди.
 
Муросимда йил давомида энг яхши фаолият олиб борган журналистлар тақдирланди.
 
“Муаллифнинг объективлиги учун” махсус мукофоти билан айни дамда Тошкентда меҳмон бўлиб турган “Америка овози” телерадиоси журналист Навбаҳор Имомова тақдирланди.
 
“Энг яхши радио журналист” – Баҳодир Мағдиев, “Ориат доно” радиоси бошловчиси.
 
“Энг яхши тележурналист” – Дилшод Назиров, “UzReport” телеканали.
 
“Энг яхши Интернет журналисти” – Қамариддин Шайхов, “Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари – журналист.


 
“Энг яхши блогер” – Умид Гафуров.
 
“Журналистикани ривожланишига катта хисса қўшгани учун” – Галина Мельникова.
 
“Йилнинг энг яхши журналисти” – Шерзод Қудратхўжаев.


 
“Энг яхши босма Оммавий Ахборот Воситалари журналисти” – Сафар Остонов, “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири. 



Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар