...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имконияти чекланганларга сурдо таржимали “Таҳорат ва намоз” китоблари тарқатилди


16:22, 03.12.2018 Жамият
 2 036

Шайх Зайниддин жоме масжидида жума маърузалари сурдо таржимон ёрдамида онлайн режимида ташкиллаштирилган эди.

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва  Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан пойтахтдаги “Кўҳинур” тўйхонасида “Мурувват куни” хайрия тадбири ташкил этилди.
 
Унда 300 нафар кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти раҳбар ходимлари иштирок этди.


 
Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланади. Бу куни уларга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ мурувват ва эҳтиром кўрсатилади. Бундан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногиронлиги бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборат.
 
 Йиғилганларга илк бора “Таҳорат ва намоз” (имконияти чекланганлар учун сурдо таржимали видео қўлланма) кўзи ожизлар учун эса “Намоз ва таҳорат”, “Ижтимоий одоблар” китобининг аудио вариантлари шунингдек, бошқа ногиронлиги бор фуқоролар учун  “Мусулмоннинг меърожи” китоблари ҳадя қилинди.


 
Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ўз сўзида, имконияти чекланган юртдошларимизнинг талаб ва истакларига мувофиқ диний адабиётларни брайл ёзувида нашр қилиш, аудио-дисклар чиқариш, маърифий суҳбатлар сонини янада кўпайтириш, жума маърузаларини  уларга тушунарли бўлиши учун сурдо таржимонлар ёрдамида ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапириб ўтди.
 
Жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан эътиборан илк маротаба Шайх Зайниддин жоме масжидида жума маърузалари сурдо таржимон ёрдамида онлайн режимида ташкиллаштирилган эди.
 

Теглар:Дин ишлари бўйича қўмита Ногиронлар куни Нуриймон Абулҳасан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар