...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки хил вақтни кўрсатаётган курант соатлари тузатилди


18:37, 15.05.2016 Технология
 3 426

Соатлар орасидаги фарқни пайқаган Тошкент давлат юридик университети талабаси Мақсуд Саломов улар тузатилгани ҳақида хабар қилди.

Кеча, 14 май куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбони рўпарасида курант соатлари икки хил вақтни кўрсатаётгани, янгиси эскисига нисбатан 10 дақиқа олдинлаб кетаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Икки соат ўртасидаги 10 дақиқалик фарқни кузатган Тошкент давлат юридик университети талабаси Мақсуд Саломов яна ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ғойибона юзланди. Унинг маълум қилишича, ОАВ орқали тарқатилган мазкур хабарлар Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ҳам эътиборига тушиб, зудлик билан шаҳар марказидаги курант соатлари тузатилган. Айни дамда уларнинг иккиси ҳам бир хил вақтни кўрсатяпти. Мақсуд Саломов соат  тузатилгандан кейинги ҳолатни ҳам суратга олиб, уни ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Амир Темур хиёбони Тошкент куранти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!