...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ижтимоий аҳамиятдаги дориларни энди фақат бир корхона четдан сотиб олиши мумкин


11:01, 18.07.2017 Жамият
 2 862

Тиббиёт маҳсулотлари фақатгина давлат сертификатлаштириш органлари томонидан сертификатланади002E

2017 йил 1 августдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш фақатгина “Ўзмедэкспорт” республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Бу эса аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг тақчиллиги вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 июлда имзоланган “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган.
 
“Ўзмедэкспорт” корхонаси 2017 йилнинг иккинчи ярмида аҳолининг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, дориларни етказиб бериши керак. Тиббиёт маҳсулотлари фақатгина давлат сертификатлаштириш органлари томонидан сертификатланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиб, натижаси бўйича уни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар киритиши лозим. Бундан ташқари, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситаларининг савдо номлари ва тиббиёт буюмларига белгиланган улгуржи ва чакана нархларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф киритиши, дорихоналар ва уларнинг филиалларини товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуна ва дастурий комплекслар билан жиҳозлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши, шунингдек, товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шаклини тасдиқлаши белгиланди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Дори-дармон Ўзмедэкспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар