...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ижод аҳли диққатига: ҳарбий ватанпарварлик мавзусида янги асарлар яратишга тайёрмисиз?


11:13, 13.10.2017 Жамият
 2 025

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳарбий ватанпарварлик мавзусида бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳасини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида “мамлакат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлик, чегаралар даҳлсизлиги, халқнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армия барпо этилгани” алоҳида эътироф этилди.
 
2017 йилнинг 28 август куни Самарқандда сайёр видеоселекторда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва ижросига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам барчамизга маълум.
 
Қўйилган ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги юртимизнинг “Ҳарбий — Ватанпарварлик ” мавзуида бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳасини эълон қилади.
 
Ижтимоий буюртмалар бўйича яратиладиган ижодий ишлар учун қуйидаги талаблар кўзда тутилган:
 
  • Ўзбекистон халқининг шонли тарихи ва унда ўзларининг ўчмас номларини қолдирган афсонавий халқ қаҳрамонлари: Широқ, Тўмарис, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амир Темур, Бобур Мирзо каби кўплаб енгилмас саркардаларнинг ҳарбий маҳоратлари, Ватан озодлиги, халқ бахти ва келажаги йўлидаги ўлмас жасоратларини юксак бадиий воситалар билан акс эттириш;
 
  • Истиқлол йилларида, тарихан қисқа вақт ичида мамлакат мустақиллиги, унинг ҳудудий яхлитлиги, чегаралар даҳлсизлиги, халқнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армия барпо этилгани;
 
  • мамлакатда эркин, озод ва фаровон ҳаёт бунёд этиш йўлида фидойилик кўрсатаётган аскарлар, зобитлар ҳаётини ёритиш;
 
  • ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимининг принципиал жиҳатлари мутлақо янги асосга ўтганлиги;
 
  • Ўзбекистонда янгидан ташкил этилган Ҳарбий Академия, Сержантлар мактаблари, ”Темурбеклар мактаби” фаолияти, “Ватанпарвар” ташкилоти ва унинг иштирокида олиб борилаётган ҳарбий-ватанпарварлик ишлари, ”Шунқорлар” ҳарбий мусобақаларининг моҳият ва мазмунини ёритиш;
 
  • муддатли ҳарбий хизматни ўтаб резервга бўшатилган ёшларнинг ишга жойлашиши ва олий ўқув юртларига ўқишга кириши билан боғлиқ имтиёзларнинг белгиланиши, шунингдек, буларнинг барчаси ёшлар ўртасида ҳарбий хизматнинг нуфузи кескин ошишида муҳим омил бўлаётгани;
 
  • армия ва халқ ўртасидаги яқин муносабатлар, хайрихоҳлик ва ўзаро якдилликнинг ҳаётий воқеа-ҳодисалар орқали бадиий ишонарли тарзда, жонли образлар воситасида талқин этилиши;
 
  • ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳарбий шаҳарчаларда замон талабларига жавоб берадиган ижтимоий-маиший шароитлар яратилишига алоҳида аҳамият берилаётгани;
 
  • Ўзбекистон мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишида фидойиларча хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳаётидаги заҳматли ва шарафли ишларни таъсирчан ва ҳаққоний ифодалаш;
 
  • миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш соҳасига ўз ҳаётини тикиб, хизмат вазифасини адо этиш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларнинг хотирасини абадийлаштирадиган, уларнинг ёрқин ва ўчмас бадиий образларини ёшлар онгига ибрат ва намуна сифатида сингдириб борадиган
бадиий асарлар яратиш шулар жумласидан.
 
Буюртма берилган китоблар Агентлик тизимидаги нашриётлар қошида тузилган нуфузли ҳайъат томонидан баҳоланиб, нашриётларнинг ижтимоий грантлари асосида чоп этилади ва муаллифларга белгиланган тартибда қалам ҳақи берилади.
 
Нашриётлар ва муаллифлар ўртасида тузиладиган шартномада ижтимоий грантлар асосида яратиладиган китоб учун қалам ҳақининг маълум қисмини олдиндан тўлаш ҳам кўзда тутилади.
 
Лойиҳада иштирок этишни хоҳловчилар диққатига!
           
Ижтимоий буюртмалар лойиҳасининг ташкилий ва ижодий жиҳатлари юзасидан Агентлик тизимидаги нашриётларга бевосита мурожаат қилишингиз ҳамда улар билан олдиндан шартнома тузиш тартибида лойиҳани бажаришга киришишингиз мумкин!
 
Агентлик тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйларининг манзили:
 
1. “Ўзбекистон” НМИУ — 100011,Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 3-уй. Телефон: +998 (71) 244-8755, 244-8720. Факс:  (71) 244-37-1, 244-38-10;
 
2. “Ўқитувчи” НМИУ — 100206, Тошкент шаҳри, Янгишаҳар кўчаси, 1-уй. Телефон: +998 (71) 224-1077, 224-0549. Факс: (71) 224-0561;
 
3. Ғафур Ғулом номидаги НМИУ — 100128, Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 86-уй. Телефон: +998 (71) 241-1928, 241-1896. Факс: (71) 241-8269;
 
4. Чўлпон номидаги НМИУ — 100011,Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Телефон: +998 (71) 244-1045. Факс: (371) 244-5855;
 
5. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти — 100011,Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Телефон: +998 (71) 244-3438, 244-6075, 244-0747. Факс: (71) 244-24-91.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги аввалроқ ҳам “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони” мавзуида бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳасини эълон қилга эди.
 
Марҳамат, лойиҳалар иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Улуғ БЕК

Теглар:Ҳарбий ватанпарварлик мавзуси Агентлик лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар