...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат, энг ёмон китоблар қидирилмоқда! Бадиий жиҳатдан саёз асарлар танқид қилинади...


15:29, 13.10.2017 Жамият
 2 846

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “энг ёмон китоб” деб номланган антирекорд ижтимоий лойиҳасини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда “Айни пайтда, маданият соҳасида тижоратлашув, шахсий манфаатнинг биринчи ўринга чиқаётгани, ғоявий-бадиий жиҳатдан саёз асарларнинг бозори чаққон бўлиб бораётгани ташвиш уйғотмасдан қолмайди”, дея таъкидлаган эди.
 
Мамлакатда китобхонлик маданиятини ошириш, илмий, бадиий, сиёсий адабиётларни кўпайтиришга қаратилган олижаноб ҳаракатларнинг обрўсизланишига олиб келадиган енгил-елпи, бадиий жиҳатдан саёз, ўқувчининг дидини ўтмаслаштирадиган, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатадиган, миллий қадриятларимизга зид, китоб деган мўътабар тушунчанинг қадрини тушираётган, ғоявий ҳамда матбаа сифати паст маҳсулотлар афсуски йўқ эмас.
 
Ҳеч кимнинг халқ маънавиятини, ёшлар онгу тафаккурини “сотиб” бизнес қилишга ҳаққи йўқ.
 
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги китобхонларни, айниқса ёш авлод вакилларига ёмондан яхшини ажратиб олишлари, бўлар-бўлмас, сийқаси чиқиб кетган сюжетлар асосига қурилган, ўқувчининг вақтини ўғирлайдиган китоблардан огоҳлантириш мақсадида “Энг ёмон китоб” — антирекорд лойиҳасини эълон қилади.
 
Бундай китоблар рўйхатига асосан қуйидаги камчилик ва нуқсонларга эга китоблар киритилиши лозим:
 
  • мазмуни саёз;
 
  • тили қашшоқ;
 
  • матнда ўзбек адабий тили (имло, жумла тузиш ва мантиқ) қоидалари бузилган;
 
  • сўзларнинг қурилиши ғализлик;
 
  • асар сюжетининг сийқалиги;
 
  • асар бадиий тасвирининг ночорлиги, муаллифнинг маҳоратсизлиги;
 
  • китобнинг (асарнинг) ўқувчига маънавий озуқа бермаслиги;
 
  • муқова ва бошқа саҳифаларда миллийликдан умуман йироқ, ёшлар тарбиясини бузадиган суратларнинг берилиши;
 
  • китобда беҳаё саҳналарнинг бепарда тасвирланганлиги
ва ҳоказолар.
 
“Энг ёмон китоб” — антирекорд лойиҳасида номлари энг кўп тилга олинган китоблар Агентликнинг api.uz сайтида ва qalampir.uz, kun.uz, daryo.uz, sharh.uz сингари сайтларда ҳамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Оила даврасида”, “Ёшлар овози”, “Китоб дунёси” газеталари ва “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик”, “Маънавий ҳаёт” журналларида бериб борилади.
 
Қолаверса, бундай китобларга “Муштум” журнали ва “Ҳуррият” газетасида танқидий тақризлар, пародия ва фельетонлар ёзилади.
 
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ўзини шу юртнинг жонкуяр вакилиман, Ватаним ва ёшлар келажагига масъулман, деган ўзининг чин фуқаролик позициясига эга китобхонларини ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга чақиради.
 
Ўқиган китобларинингзда юқорида санаб ўтилган хато ва камчиликларни топсангиз, бу ҳақда бизга ёзиб юборинг.
 
Маълумотларни [email protected] ёки [email protected] электрон почтасига юборишингиз мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги аввалроқ ҳам “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони” мавзуида бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳасини, бундан ташқари, ҳарбий ватанпарварлик мавзусида бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳасини эълон қилган эди.
Улуғ БЕК

Теглар:Энг ёмон китоблар Бадиий жиҳатдан саёз асарлар Ҳарбий ватанпарварлик мавзуси Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони Агентлик лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

LOBARKA
20:06 13.10.2017

mana shu narsa zooor ish bolibdi lekin endi sayoz kitoblar soni ancha kamayardi.kitobni sotib olasiz lekin ichida umuman mano mazmun yoq.usti yaltiroq ichi qaltiroq ayrimlarini.faqatgina Tohir Malikni asarlarini chin asarlar deb hisoblayman



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар