...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВдан янги танлов. Ғолибларга навбатсиз уй берилади


19:11, 02.04.2018 Жамият
 5 228

«Энг фаол ёш ходим» кўрик-танлови ҳар йили икки босқичда ўтказилади.

13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёш ходимлари ўртасида «Энг фаол ёш ходим» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди.
 
«Энг фаол ёш ходим» кўрик-танлови ҳар йили икки босқичда (ҳудудий ва республика миқёсида) ўтказилади. Унда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг 30 ёшгача бўлган (мазкур ёшдагилар ҳам) барча ходимлари иштирок этиши мумкин.
 
Кўрик-танлов шартларига кўра, иштирокчиларнинг билими синовдан ўтказилиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув муассасаларида ўқувчилар билан ўтказилган викториналарнинг савияси ва сифатига, иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синов натижалари ҳамда соҳага оид инновацион ғояларнинг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилади.


 
Республика босқичи ғолиби пул мукофоти, биринчи даражали диплом ҳамда фаол ва иқтидорли ёшларга тақдим этиладиган «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
 
«Энг фаол ёш ходим» кўрик-танловнинг республика босқичи совриндорлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида барпо этилаётган «Ёшлар уйлари»ни навбатсиз сотиб олиш учун тавсия этилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:ИИВ танлов ёшлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар