...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ ходими қай ҳолларда резина таёқни қўллаши мумкин?


10:26, 23.08.2018 Жамият
 7 316

Орган ходимлари резина таёқларни қай ҳолларда ишга солишлари мумкинлиги фуқаролар учун ҳам қизиқ.

ИИВ ходимлари ва фуқаролар айрим вазиятларда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмай турли хатоларга йўл қўяди. Орган ходимлари резина таёқларни қай ҳолларда ишга солишлари мумкинлиги фуқаролар учун ҳам қизиқ.
 
Қонунчиликка мувофиқ ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолатларда резина таёқларни қўллаш ҳуқуқига эга:
 
  • фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
  • жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
  • ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
  • жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
  • қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлашда;
  • зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда;
  • фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйишда;
  • муҳофаза қилинадиган объектларни ҳимоя қилишда, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсиб қўйишда.

Бунда одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий аъзоларига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш тақиқланади.
 
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш тақиқланади (уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно).
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ Резина таёқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар