...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазирлиги Тошкентдаги “Манас” ресторани ва Қурилиш моллари бозоридаги ёнғин юзасидан баёнот берди


10:38, 10.02.2017 Жамият
 8 514

7 февраль куни “Манас” ресторани, 8 февралда эса Қурилиш моллари бозорида катта ёнғин чиққан эди.

Аввалроқ, 7 февраль куни Тошкент шаҳрининг Усмон Носир кўчасида жойлашган “Манас” ресторанида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ, 8 февраль куни Тошкентнинг Жомий кўчасида жойлашган Қурилиш моллари бозоридаги дўконларда ҳам ёнғин чиққани ҳақида хабарлар етиб келди.
 
Ички ишлар вазирлиги мазкур икки ёнғин билан боғлиқ тафсилотлари бўйича баёнот берди.
 
“7 февраль куни Тошкент шаҳар,  Яккасарой туманида жойлашган “Мангит-Арт” МЧЖга қарашли “Манас” кафе-ресторанида ёнғин содир бўлиб,  380 кв  метр майдонда ўтов қилиб қурилган айвон ва жиҳозлари ёнган.  Ёнғин қўшни бинога тарқалишидан “Паризод” МЧЖга қарашли бинонинг 370 кв  метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
 
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.  Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
 
8 февраль куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Уста ширин савдо” МЧЖга қарашли 6, 7 ва 8-сонли савдо дўконларида ёнғин содир бўлиб, жами 100 кв  метр майдонда қурилиш маҳсулотлари, жиҳозлари ҳамда том ва шифт қисмлари ёниб зарарланган”, дейилади Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан тарқатилган ахборотда.
 
Маълум қилинишича, ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Теглар:ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси Манас Қурилиш моллар бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар