...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар


14:10, 08.07.2017 Жамият
 6 974

Ички ишлар вазирлиги тизимида 12 нафар бошлиқ ва 1 нафар бошлиқ ўринбосари лавозимларидаги номзодлар алмашди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида янги лавозимларга тайинлов белгиланди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар тарқатди.
 
Ички ишлар вазирлиги тизимида 12 нафар бошлиқ ва 1 нафар бошлиқ ўринбосари лавозимларидаги номзодлар алмашди:
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи – полковник Тоҳир Тўлқинович Арипов.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ўташ Бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари – подполковник Шарофиддинхўжа Исомиддинович Усмонов. 
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ қўриқлаш хизмати Бош бошқармаси, “Мустақиллик” майдони ва шу майдонда жойлашган бошқа маъмурий биноларни қўриқлаш бўйича Комендатура бошлиғи – майор Раҳимжон Ўктамович Очилов.
 
Навоий вилояти ИИБ профилактикаси бошқармаси бошлиғи – подполковник Азиз Абдураззоқович Рафиев.
 
Хоразм вилояти Урганч тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Муҳаммаджон Омонгалдиевич Атабаев.
 
Хоразм вилояти Хазорасп тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Бунёд Мадримович Ражабов.
 
Хоразм вилояти Боғот тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – майор Мансур Хайитбоевич Ражабов.
 
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Чори Авлаёрович Кучаров.
 
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – майор Жалол Мавлонович Самадов.
 
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Нодирбек Мусирмонович Исмоилов.
 
Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – майор Дилшод Муҳаммаджонович Хожаматов.
 
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Дилмурод Солиевич Мадаюпов.
 
Жиззах вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи – подполковник Жасурбек Маматқулович Шерқулов.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар