...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижий таълим муассасалари дипломлари имтиҳонсиз нострификация қилинади


09:45, 12.04.2017 Жамият
 7 134

Хорижий таълим муассасалари дипломларини нострификациялаш, яъни эквивалентлигини қайд этиш учун махсус синовлардан ўтиш талаб қилинар эди.

Хорижий давлатларда таълим олган шахслар ушбу дипломлар билан Ўзбекистонда ўқишни давом эттириши ёки ишлаши учун ҳужжатларни нострификациялаш, яъни эквивалентлигини қайд этиш учун махсус синовлардан ўтиши талаб қилинар эди.

Бироқ 2017 йил 3 апрель куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, энди бир неча ҳолатларда ҳужжатларни нострификациялаш махсус синовларсиз, тўғридан-тўғри амалга оширилади:

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомалари асосида хорижий давлатларда таълим олган;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритишига рухсат этилган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида таълим олган;

- мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар(грантлар)га мувофиқ тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида таълим олган;

- халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари.

Таъкидлаш жоиз, олдин ҳужжатларни нострификациялаш фақатгина кооперация ва мақсадли ўқитиш (“Умид” жамғармаси тавсияси билан, давлатлараро битимлар орқали ва бошқалар) асосида таълим олган инсонлар учун махсус синовларсиз амалга оширилар эди.

Шунингдек, махсус синовлардан ўтиш борасида ҳам қатор ўзгартиришларни кўриш мумкин. Махсус синовлар ариза берувчининг диплом иловасида мавжуд бўлган 3 тадан кўп бўлмаган мутахассислик фанлари бўйича, ҳуқуқ ва педагогика йўналишларида эса қўшимча равишда тарих ва ижтимоий фанлардан ўтказилади. Махсус синов натижасига кўра 55 фоиз ва ундан кам балл тўплаган ариза берувчининг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари нострификациялашга (эквивалентлигини қайд этишга) тавсия этилмайди.

Ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши лозим:

- ҳужжат эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

- хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асл нусхаси (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхати, ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим);

- хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;

- хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.
Сумбула

Теглар:Нострификация диплом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Суннат
15:26 04.12.2017

Salom , men Rossiyaning Sochi shahrida o'qiyman. Международный Инновационный университет да o'qishni tugatib , O'zbekistonda ishlay olamanmi ?


Бекпулат
14:38 12.04.2017

Финансовый университет при Правительстве РФ 500 талик каторига кирармикан



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар