...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда Комилжон Отаниёзов учун мақбара қурилади


09:12, 14.06.2017 Жамият
 3 247

Хоразмда Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудига тайёргарлик кўрилмоқда.

Мураккаб халқ ашулалари, Хоразм лазгиси, мақом, сувора, достонларни қойилмақом тарзда куйлаб, ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатининг ривожига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишга катта тараддуд кўрилмоқда.


 
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Комилжон Отаниёзов уй-музейи, Урганч туманидаги Ғалаба қишлоғида Комилжон Отаниёзов номидаги боғ мажмуаси ва унинг таркибида ижод марказини барпо этиш режалаштирилган.
 
Устоз санъаткор дафн этилган “Иморат бобо” қабристони ҳудудида янги масжид қурилиши изчил давом этяпти.
 
Юбилей доирасида Хоразм вилояти мусиқали драма театрида ўтказиладиган хотира кечаси, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган кўргазма, Шовот туманидаги Комилжон Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғида уюштириладиган устоз қўшиқлари ижрочиларининг республика кўрик-танлови, Хива “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг “Кўҳна Арк” мажмуасида гала-концерт бўлиб ўтади.


 
Хоразм Маъмун академиясида ташкил этиладиган илмий-амалий конференция ҳамда бошқа маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни юксак савияда уюштириш белгилаб қўйилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Хоразм лазгиси Комилжон Отаниёзов Иморат бобо қабристони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар