...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хивада 5 ойлик чақалоқ вафот этди


10:01, 03.11.2018 Жамият
 6 574

Мудҳиш воқеа шу йилнинг 31 октябрь куни туш пайтида содир бўлган.

Хоразмда 5 ойлик чақалоқ ёнғин оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълум қилинишича, шу йилнинг 31 октябрь куни туш пайтида Хива тумани “Гулшан” маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида келиб чиққан ёнғин хонадон эгаларига унутилмас қайғу олиб келган.
 
Шу куни хонадонда келиб чиққан ёнғин Хива тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими ёнғин ўчирувчилари томонидан қисқа муддатда бартараф этилган бўлсада, уйнинг ётоқхонасида қаровсиз қолдирилган хонадон эгасининг 2018 йил май ойида туғилган невараси қуйиш натижасида вафот этган.


 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида газ исидан заҳарланиб бир оиланинг бирданига тўрт фарзанди вафот этганди.

Теглар:Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар