...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойдан Тошкентга қарийб 2 миллион долларга тенг товарлар келмоқда


13:30, 10.07.2017 Жамият
 5 417

Гуанжоу шаҳридан йўлга чиққан поезд масофани 12 кунда босиб ўтиб, кейин Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.

Хитой-Европа темир йўлида юк ташиш лойиҳаси доирасида янги йўналиш очилди. Шарқий Хитойнинг Цзянси провинциясидан Ўзбекистонга қатновчи темир йўл ишга тушди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар тарқатди.
 
Қиймати 1,8 миллион долларга тенг темир ғалтак, кийим-кечак ва бошқа кундалик истеъмол товарлари ортилган поезд 7 июль куни Гуанжоу шаҳридан йўлга чиқди. Поезд масофани 12 кунда босиб ўтиб, кейин Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.
 
2011 йил августда Чунцин-Дуйсбург йўналишидаги қатнов йўлга қўйилганидан сўнг, Хитой ва Европа ҳамда Марказий Осиё ўртасида 4000 дан ортиқ юк ташувчи поездлар қатнови амалга оширилди.
 
Айни вақтда юк ташувчи темир йўл Хитойнинг 28 та шаҳрини 11 та Европа давлатининг 29 та шаҳри билан боғлаб турибди.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Хитой Ўзбекистон Тошкент Темир йўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар